Андижонда маиший савдо дўконида ёнғин чиқди
Шаҳрихон туманидаги маиший савдо дўконида чиққан ёнғин ўчирилди. ФВБ ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Шаҳрихон туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 5 январ куни соат 22:57да Шаҳрихон тумани Амир Темур кўчасида жойлашган маиший савдо дўконида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Унга кўра, соат 23:00 да айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 23:45 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида савдо дўконининг 300 метр квадрат майдонда шифт, том қисми ва маиший жиҳозлар ёниб зарарланган.
«Ёнғин натижасида фуқаролар тан жароҳати олмаган. Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Кармана туманида жойлашган Навоий ИЭСнинг 12-трансформаторида ёнғин юзага келгани тўғрисида хабар берилганди.