“Саросимага тушманг, зарурат бўлганда ички ишлар ходимларининг ёрдамига таянинг” — ИИВ
102 тизими одатий режимда ишламоқда. Ички ишлар вазирлиги аҳолидан махсус машиналарга йўл беришни, имкон қадар автомобилдан фойдаланмай туришни ва йўл қоидаларига амал қилишни сўради.
Ўзбекистонда электр таъминоти тиклангунига қадар Ички ишлар вазирлигининг барча хизматлари, шу жумладан йўл харакати хавфсизлиги тизими жамоат тартибини сақлашга, йўлларда тартибни таъминлашга жалб этилган, фуқаролар ва уларнинг мулклари хавфсизлиги тўлиқ таъминланиши назоратга олинган, дея маълум қилди Ички ишлар вазирлиги.
Қайд этилишича, 102 тизими одатий режимда ишламоқда.
“Фуқаролардан ноодатий вазиятдан саросимага тушмасликларини ҳамда тушунмовчиликлар юзага келганда ички ишлар органлари ва махсус хизматларнинг ёрдамига таянишларини сўраймиз.
Кўча ва йўлларда ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришингизни, йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишингизни, махсус транспорт воситаларига йўл беришингизни, имкон тариқасида автотраспорт воситаларидан фойдаланмаслигингизни сўраймиз”, – дейилади Ички ишлар вазирлиги мурожаатида.
Мавзуга оид
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024