Ўзбекистон | 17:08 / 01.02.2022
8320
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт кўрсаткичи 60 фоиздан юқорилиги айтилди

Халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт кўрсаткичи 48 фоиздан 62 фоизгача эканлиги аниқланди.

Фото: Kun.uz

Бу ҳақда Стратегик ривожланиш агентлиги масъули М.Ҳасанова АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 48 фоизи сояда эканлиги айтилганди. Бу яширин иқтисодиёт ҳажми 245 триллион сўмга тенг дегани.

Бироқ агентлик масъули 2021 йил учун аниқ рақам айтмади.

Шунингдек, брифингда транспорт, қишлоқ хўжалиги ташқи савдо ва кичик бизнес ва бошқа бир неча соҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани айтилди.

2022 йил 22-25 март кунлари Тошкентда Халқаро инвестиция форуми ўтказилиши режа қилинган.

Бундан ташқари, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2030 йилгача инвестицияларни жалб этиш стратегиясини ишлаб чиқиш режаси ҳам жорий йилда амалга оширилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган. Унда 5та асосий йўналиш белгиланган бўлиб, иқтисодиёт соҳаларида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ошириш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш ва ташқи савдода яширин иқтисодиётни қисқартириш кабилар асосий вазифалар этиб белгиланди.

Мавзуга оид