Ўзбекистон | 16:01 / 01.02.2022
2295
1 дақиқада ўқилади
Ургутда қарийб 1 килограмм марихуанани сотаётган шахс ушланди
Самарқанд вилояти Ургут туманида гиёҳвандлик савдосига чек қўйилган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Ургут туманида тезкор-тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, фуқаро Ф.Қ. томонидан вазни 907,66 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини “шартли харидор”га сотаётган вақтда ушланган. Унга нисбатан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024