Тошкент вилоятида 16 метрли қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди
Фуқаро кучук боласини қутқариш учун қудуққа тушаётганда арқони узилиб кетади.
ФВВ ахборот хизматининг хабар беришича, воқеа 7 январь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Бунёдкор кўчасида юз берган.
Маълум бўлишича, фуқаро В.Б. ичимлик сувини чиқариш учун мўлжалланган чуқурлиги 16 метр бўлган қудуқ ичига тушиб кетган кучук боласини олиб чиқмоқчи бўлган. Аммо у осилиб тушаётган арқон кутилмаганда узилиб кетиши натижасида қудуққа тушиб кетган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро ва кучук боласи қудуқ ичидан олиб чиқилди.
Аввалроқ, Марокашлик Райан исмли 5 яшар бола 1 февраль куни 32 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетгани ортидан кенг кўламли қутқарув операцияси бошлангани ва қудуқ тор бўлгани сабабли қутқарувчилар боланинг ёнигача бориш учун параллел туннель қазишгани ҳақида хабар берилган эди. Қутқарувчилар етиб боргунича эса Райанга сув, овқат ва кислород ниқоби етказиб берилган. Бироқ қутқарувчилар етиб борганида у жон таслим қилган эди.
Мавзуга оид
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:41 / 14.12.2024