Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди
Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Наманган вилояти прокурори лавозимида иш бошлади.
Бош прокурор буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бектош Раҳимович Сойипов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бектош Сойипов 2016 йилгача Жиззах вилояти Зомин тумани прокурори бўлган, кейинроқ Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2021 йил мартидан буён Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан буён Наманган вилояти прокурори бўлган Жаҳонгир Ҳотамов 2022 йил 15 февраль куни Самарқанд вилояти прокурори лавозимига ўтказилганди.
Мавзуга оид
16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
10:26 / 10.01.2025
Поп тумани ФВБ бошлиғи тезкор тадбирда 160 минг доллар билан қўлга олинди
14:46 / 03.01.2025
Эркин Муҳиддинов яна янги ишга ўтди
15:06 / 28.12.2024