Ўзбекистон | 14:46 / 03.01.2025
17506
2 дақиқада ўқилади

Эркин Муҳиддинов яна янги ишга ўтди

Кўп йиллар ўрмон хўжалиги соҳасини бошқарган Низомиддин Бакиров ишдан кетган. Унинг ўрнига вазифа бажарувчи сифатида тайинланган Эркин Муҳиддинов сўнгги икки йил ичидаги бешинчи лавозимида иш бошламоқда. У ўтган йил октябрида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан кетиб, декабрда экология вазирлигида департамент бошлиғи сифатида иш бошлаганди.

Эркин Мадорбекович Муҳитдинов Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигига директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Эркин Муҳиддинов 1976 йилда Андижон вилоятида туғилган. 1997 йилда Андижон иқтисод бошқарув институти (бакалавр), 2000 йилда Банк-молия академияси (магистратура), 2007 йилда эса Япониядаги Ривожланаётган иқтисодиётлар институти Олий мактабини тамомлаган.

Турли йилларда турли банкларда ишлаган, 2017 йил июнида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари бўлганди. 2023 йил январида унинг лавозими камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосарига ўзгарган, 2023 йил августида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига туширилган, 2024 йил майида Тошкент вилояти ҳокими лавозимига кўтарилган, бу ишда беш ой ишлагач, октябр ойи ўрталарига келиб фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

2024 йил декабрида эса у вазирликнинг Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.

У энди янги лавозимда 2017 йил майидан буён ишлаб келган Низомиддин Бакиров ўрнини эгаллади.

Низомиддин Бакиров

Мавзуга оид