Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Ҳаракатланиб кетаётган юк машинасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 16 февраль куни соат 10:50ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 228-километрида ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган Д.И. DAF русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилга зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан воқеа жойида ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:24 / 10.01.2025
Энгелсда нефт базасидаги ёнғинни икки кундан бери ўчиришнинг иложи бўлмаяпти
11:12 / 09.01.2025
Лос-Анжелес яқинидаги ўрмон ёнғинларида икки киши ҳалок бўлди
07:40 / 06.01.2025
Бектемирдаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди
01:01 / 06.01.2025