Жаҳон | 19:06 / 18.02.2022
12170
1 дақиқада ўқилади

Толиблар қуролли кучлари бош штаби бошлиғининг твиттердаги аккаунти сохталиги маълум қилинди

Қори Фасиҳиддин Фитратнинг номига очилган аккаунтда толиблар фаолиятига оид хабарлар жойлаштириб келинади.

Фото: Getty Images

Толиблар қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Қори Фасиҳиддин Фитратнинг твиттердаги аккаунти сохта, деб маълум қилди "Толибон" ҳаракати матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид.

"Мамлакат фахрий етакчиси Қори Соҳиб Фасиҳиддиннинг твиттерда аккаунти йўқ. Твиттердаги унинг номидан очилган аккаунт ва ундаги маълумотлар сохта", – деб ёзди Мужоҳид.

У шунингдек, Фитратнинг номидаги аккаунтда эълон қилинган толиблар “шимолий чегараларга 10 минг нафар жангарини жўнатгани” тўғрисидаги хабар скриншотини жойлаштирди. 

Фитратнинг номига очилган аккаунтда толиблар фаолиятига оид хабарлар жойлаштириб келинади. Аккаунт 2021 йил ноябрда рўйхатга олинган.

Мавзуга оид