Фарғона водийсининг айрим ҳудудлари 20 февраль куни электр энергиясидан узилиши мумкин
Таъмирлаш ишлари сабаб Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида 20 февраль куни электр энергияси таъминотида узилиш кузатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, баҳор мавсумида водий истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида 500 кВли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Хусусан, 20 февраль куни соат 09:30 дан 16:00 га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
«Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:22 / 09.01.2025
Энергетика вазирлигида электр қувватлантириш станциялари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди
19:23 / 24.12.2024
Депутат Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига "депутат сўрови" юборди
23:39 / 12.12.2024
Тошкент вилоятидаги «Чорбоғ» подстанциясида носозлик юзага келди
17:02 / 28.11.2024