Ўзбекистон | 22:40 / 21.02.2022
2893
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда Наврўз байрамига тайёргарлик бошланди

Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги

Чилонзор тумани ҳокимлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси ва бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида туман ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги

Штаб йиғилишида Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов, Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов, туман сектор раҳбарлари, мажмуалар бошқарма бўлим масъуллари, ободонлаштириш бошқармаси ишчилари иштирок этди.

Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги

Тадбир жараёнида туман ҳудудида олиб бориладиган ишлар режалаштириб олинди ва жалб қилинган техникалар ҳамда ишчилар маҳаллаларда тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юборишди.

Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги

Мавзуга оид