Спорт | 07:22 / 22.02.2022
23229
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи тўрт йилга мусобақалардан четлаштирилди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Мафтуна Исмоилова допинг туфайли дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: AFP

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ комиссиясининг қарорига кўра, спортчи Мафтуна Исмоиловадан (спорт тури – оғир атлетика) 2021 йил ноябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасидан тақиқланган «Оксандролон» ва «Станозолол» моддалари аниқланган.

Шу боис, Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун у 2021 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 22 декабрга қадар, 4 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Аввалроқ, ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Султонбек Элмуродов допинг туфайли тўрт йилга мусобақалардан четлаштирилганди.

Султонбек Элмуродовдан 2021 йил октябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасидан тақиқланган «Фуросемид» моддаси аниқланган.

Мавзуга оид