Наманганда “Тоза ҳудуд” ДУК ҳайдовчиси 164 млн сўмлик дори воситалари билан қўлга тушди
“Тоза ҳудуд” ДУК Янгиқўрғон филиали ҳайдовчиси ДУКга қарашли “Isuzu” русумли автотранспорт воситасида дори воситаларини Наманган шаҳрига олиб кетаётган вақтда ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг қайд этишича, Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаролар И.М., М.Х. ва бошқалар дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, “Тоза ҳудуд” ДУК Янгиқўрғон филиали ҳайдовчиси Р.А.ни ҳақ эвазига ёллашиб, хорижда ишлаб чиқарилган 89 600 дона 194 млн сўмлик “Ампициллин” номли дори воситасини ДУКга қарашли “Isuzu” русумли автотранспорт воситасида Наманган шаҳрига олиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситалари ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:20 / 06.01.2025
Наманганда шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолди
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
16:53 / 22.11.2024