Ўзбекистон | 22:09 / 09.03.2022
5026
1 дақиқада ўқилади

EduOn ва KioTech лойиҳалари британиялик ишбилармонларга тақдимот қилинди

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида Жанубий Лондон савдо палатаси билан ҳамкорликда брифинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг савдо ва сармоявий салоҳияти тақдим қилинди.

Фото: EduOn лойиҳаси

Тадбирда инвестиция фондлари, юридик ва консалтинг компаниялар ҳамда автомобилсозлик, қурилиш, IT, таълим, соғлиқни сақлаш, меҳмонхона каби соҳалар вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Тақдимотда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши томон белгиланган устувор вазифалар ҳақида сўз борди. Тошкент халқаро инвестиция форуми ва савдо-саноат бўйича Ўзбек-британ кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳақида маълумот берилди.

Фото: EduOn лойиҳаси
Фото: EduOn лойиҳаси

Тадбирнинг британиялик иштирокчилари охирги йилларда Буюк Британия ва Ўзбекистон муносабатларидаги динамик ўсишни эътироф этиб, ўзбек корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга қизиқиш билдиришди.

Фото: EduOn лойиҳаси

Брифингда, шунингдек, Буюк Британияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сунъий интеллект технологиялари ва таълим хизматларига оид стартап лойиҳаларини тақдимот қилди.

MFaktor лойиҳаси хабарига кўра, британияликларга EduOn ва KioTech инновацион технологик лойиҳалари тақдим этилган.

Мавзуга оид