Ўзбекистон | 12:14 / 09.03.2022
10702
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ўринбосар тайинланди

Фото: Karinform.uz

Марям Аҳмедова Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Марям Аҳмедова Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Бундан олдин Қорақалпоғистонда ички ишлар вазири ва иккита туман ҳокими ўзгарганди.

Мавзуга оид