Ўзбекистон | 18:32 / 11.03.2022
8619
2 дақиқада ўқилади

Феврал ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

Феврал ойида энг кўп никоҳ ҳолатлари Самарқанд вилоятида қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг февраль ойида республика бўйича 17 824 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 1 478 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 1883 та. Кейинги ўринлардан 1882 та никоҳ қайд этилган Қашқадарё вилояти ва 1658 та никоҳ кузатилган Хоразм вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўриниш олди:

  • Қорақалпоғистон Р. – 1427 та 
  • Андижон вилояти – 1314 та
  • Бухоро вилояти – 1153 та
  • Жиззах вилояти – 663 та 
  • Навоий вилояти – 449 та 
  • Наманган вилояти – 1042 та 
  • Сурхондарё вилояти – 1558 та
  • Сирдарё вилояти – 383 та
  • Тошкент вилояти – 1424 та
  • Фарғона вилояти – 1538 та 
  • Тошкент шаҳри – 1450 та

Мавзуга оид