Ўзбекистон | 13:22 / 12.03.2022
3990
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда 2022 йил ижтимоий объектлар қуриш ва таъмирлашга 1,2 трлн сўм ажратилади

Самарқанд вилояти молия бошқармаси масъул раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун жорий йилда қанча маблағ ажратилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Фото: KUN.UZ

Унда айтилишича, 2022 йил вилоят бўйича 143 та объектда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиб, бунинг учун 1,2 трлн сўм маблағ ажратилади. Хусусан, 20,5 км ичимлик суви ва 1,3 км оқова сув тармоқлари, 4 та сув иншооти қурилади.

Шунингдек, маҳалла, қишлоқларда 95,7 млрд сўм ҳисобига 382,6 км ичимлик сув ва сув оқова тармоғи, 45 та янги иншоотлар қурилиб, реконструкция қилинади. Натижада 135,1 минг аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади. 57,9 минг аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Вилоятнинг марказлашган ичимлик суви билан қамров даражаси 64 фоиздан 66 фоизга етади.

Шунингдек, 26 км умумий фойдаланишдаги йўллар ва Самарқанд туманидан ўтган М39 Олма ота-Бишкек-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг 1083 км.даги янги йўл ўтказгични қуриш ҳамда Каттақўрғон туманидаги 4Р243 Пайшанба қ.-Каттақўрғон ш. автомобиль йўлининг Қорадарё устидан ўтган кўприкни реконструкция қилиш ишлари давом эттириш учун 146,9 млрд сўм маблағ ажратилади. Маҳалла ва қишлоқларда 186,9 млрд сўм ҳисобидан 322,7 км  ички йўллар таъмирланади. Натижада, ички йўлларнинг таъмирланганлик даражаси 68,8 фоиздан 76,2 фоизга етади.

Бундан ташқари, ижтимоий-маданий объектларни таъмирлаш, реконструкция қилиш учун ҳам қарийб 500 млрд сўм ажратилмоқда.

Мавзуга оид