Жаҳон | 16:37 / 14.03.2022
7956
1 дақиқада ўқилади

Бишкекда Россия элчихонаси яқинида митинглар ўтказиш тақиқланди

Первомайский райони ички ишлар бошқармаси судга ҳар қандай акцияларни чеклаш тўғрисидаги сўров билан мурожаат қилган.

Фото: Табылды Кадырбеков

Бишкекнинг Первомайский район суди Қирғизистон пойтахтида, жумладан, Россия элчихонаси яқинида митинг ва акциялар ўтказишни тақиқлади. Бу ҳақда суд вакилига таяниб "Интерфакс" хабар берди.

"Первомайский район суди қарорига кўра, 10 мартдан 11 апрелга қадар митинг ва акциялар ўтказиш тақиқланди", - деб маълум қилди суд вакили.

Унинг сўзларига кўра, Первомайский райони ички ишлар бошқармаси судга ҳар қандай акцияларни чеклаш тўғрисидаги сўров билан мурожаат қилган.

Суд вакилининг айтишича, чеклов киритилишига Россиянинг Бишкекдаги элчихонаси яқинида фуқаролар ва ноҳукумат ташкилотлар томонидан турли кўринишдаги митинглар ташкил этиб келингани сабаб бўлган.

Мавзуга оид