Самарқандда олтинфурушлар қўлга олинди
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан 2022 йил 14 март куни тезкор тадбир ўтказилган ва унда бир гуруҳ шахсларнинг таркибида олтин бўлган рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш ҳолатига чек қўйилган.
Тадбир давомида, Пахтачи туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган С.Ғ., 1992 йилда туғилган Т.А. ва 1997 йилда туғилган “Р.Ф.нинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган 3,8 тонна руда тошлар ҳамда 3 та тош тегирмони, 2 та олтин рудасини тозалашга мўлжалланган ювиш ускунаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шунингдек, руда тошларни қайта ишлашда электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиб, 239 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув олиб борилмоқда.
Аввалроқ Навоийда таркибида олтин бўлган рудани ноқонуний қазиб олиш жараёнида қум босиб қолган 5 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
18:20 / 14.01.2025
Самарқандда 10 дан зиёд киши қўлбола спиртдан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда
16:54 / 14.01.2025
Самарқанддаги Ширин шаҳарчасида ерусти метроси қурилади
15:08 / 14.01.2025
Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 826 млрд сўм зарар етказилди
17:18 / 13.01.2025