Самарқанд шаҳрида бир кунда 5 эркак вафот этди. Улар ароқдан заҳарлангани тахмин қилинмоқда
Вафот этганлар шаҳарнинг Нурафшон, Шукрона ва Маданият маҳалласида истиқомат қилган. Уларнинг энг кичиги 39 ва энг каттаси 72 ёшда бўлган. Марҳумларнинг 4 нафари уйида, бири шифохонада вафот этган.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 13 киши қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Kun.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов билан боғланди.
Унинг таҳририятга берган дастлабки маълумотига кўра, 11 январ куни Самарқанд шаҳрида 5 киши вафот этган. Улар шаҳарнинг Нурафшон маҳалласида яшовчи 63 ёшли А.М., 50 ёшли Ж.Б., Шукрона маҳалласида яшовчи 72 ёшли В.Б., 56 ёшли А.У. ҳамда Маданият маҳалласида яшовчи 39 ёшли О.Т. бўлган.
Марҳумларнинг 4 нафари ўз яшаш хонадонида, бири эса шифохонада вафот этган. Уларнинг аксарияти спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар бўлгани билдирилган.
Қайд этилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.
Аввалроқ Андижонда 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этганди.
Мавзуга оид
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
20:55 / 11.01.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темирйўл қатнови йўлга қўйилиши мумкин
16:57 / 11.01.2025
Самарқандда олтин ковлашга чиққан 2 фуқаро вафот этди
14:00 / 10.01.2025