Спорт | 21:18 / 18.03.2022
38805
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 10-ғалабасига эришди

Фото: worldboxing

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтган Probellum Dubai бокс кечасида Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди. 

Жангдан аввал Жалолов тарозида 116 кг тош босган бўлса, Соколовски 109 кг чиқди. Ўзбекистонлик 27 ёшли Олимпиада чемпионига бу баҳсда польшалик Камил Соколовски рақиблик қилди. 8 раунддан иборат жангда Жалолов 5-раундда рақибини чап қўлда йўллаган зарбаси эвазига рингга қулатди ва техник нокаут билан ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик оғир вазнли боксчи учун бу кетма-кет 10-ғалаба бўлди. 

Маълумот учун, Жалолов профессионал боксдаги сўнгги жангини декабрь ойида колумбиялик Хулио Цезарь Калименога қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонганди. Камил Соколовски эса сўнгги жангини швециялик Отто Валлинга қарши февралда ўтказиб, ўша жангда ҳам мағлуб бўлган.

Мавзуга оид