Кооперация: нима у? | Kun.uz мултфилм
Фаровон яшаш учун одамлар доим тадбир кўришган – тадбиркорлик қилишган. Бироқ бир кун келиб алоҳида-алоҳида эмас, балки бирлашиб ҳаракат қилиш яхшироқ эканини, айнан бирлашиб ҳаракат қилганда кўпроқ фойда олиш, воситалардан биргаликда фойдаланиш мумкинлигини англашган. Бу иқтисодиётда кооперация дейилади.
Кооперациянинг моҳияти шундаки, бунда одамлар ЎЗ ХОҲИШИГА БИНОАН, фойдасини кўзлаб бирлашишади, буйруққа биноан эмас. Чунки буйруқ билан бўлса, бу кооперация бўлмайди. Алламбало бошқа нарса бўлади.
Дейлик, деҳқонлар айри-айри деҳқончилик қилишади. Биир кун келиб бирлашиб ҳаракат қилишса яхшироқ фойда олишларини англашади ва ҳаракатларини, воситаларини бирлаштиришади. Ва... ишлари юришади. Чунки бу ерда... онгли равишда, фойдани кўзлаб бирлашиш юз берди.
Яъни ҳақиқий кооперация фақат ва фақат бирлашиш фойда келтирганда, томонлар шу фойдани кўра олишганда юз беради.
Табиийки, ишлар кооперациягача етиб бориши учун томонлар эркин, ўз хўжалигининг ҳақиқий эгаси бўлиши керак. Тасаввур қилинг, ҳокимлар буларнинг боши устида буйруқ бериб турса, воситаларига хўжайинлик қилиб турса... булар кооперация ҳақида ўйлай олишадими? Ҳеҳ, йўқ албатта! Буларнинг ғами битта бўлади – ҳокимнинг зуғумидан қутулиш.
Ҳа, дарвоқе, яна бир нарса – ишлар кооперациягача етиб бориши учун... вақт керак. Булар ҳокимларнинг зўравонлигидан қутулгандан кейин ўзларига келиши, эркинлик нима эканини ҳис қилишлари, хуллас, уст-бошларини қоқиб олишлари керак. Шундан кейингина кооперация ҳақида ўйлай бошлашади. Буни ҳисобга олиш керак.
Шокир Шарипов
Мавзуга оид
12:38 / 20.12.2024
Исломий молия – нима у? — Kun.uz'да янги мултфилм
07:35 / 20.12.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
14:06 / 12.12.2024
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 16 фоизга ошди
15:43 / 05.12.2024