Ўзбекистон | 17:11 / 01.04.2022
19014
2 дақиқада ўқилади

Вазир ўринбосари БААга элчи бўлди

Ўзбекистоннинг БААдаги янги элчиси тайинланди.

Фото: Kun.uz

Абдулазиз Оққулов Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар бермоқда.

Абдулазиз Оққулов 1985 йилда туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йилда «Ўзстандарт» агентлигида мутахассис лавозимидан бошлаган. 2006–2017 йилларда «Ўзбектуризм» миллий компаниясида турли лавозимларда ишлаган.

2017–2018 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2018 йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, 2018–2020 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2020–2021 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар 2021 йил 9 апрелидан буён Туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, 2019 йилдан буён Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси бўлган Бахтиёр Иброҳимов 2022 йилнинг февралида ТИВ Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид