Электромобиллар сотувидан тушган 1,8 млрд сўмни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ўринбосари аниқланди
Мирзо Улуғбек ва Қибрай туманларида тадбиркорларнинг жуда кўп миқдорда мулкини ўзлаштирган ўринбосар ва бош ҳисобчи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “F.E.” МЧЖ раҳбари ўринбосари Р.Ж. ва бошқалар МЧЖ томонидан чет давлатлардан олиб келинган электромобиллар сотувидан тушган 1,8 млрд сўмни харидорлар билан тузилган шартномаларнинг иккинчи нусхасида паст нархларда кўрсатиш орқали талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “W.E.” МЧЖ бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган И.М. МЧЖ раҳбарининг имзосини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали МЧЖдан ишдан бўшаган 6 нафар ва 1 нафар умуман ишламаган фуқаронинг пластик карталарига 125,1 млн сўм ҳамда бош директорнинг имзосини сохталаштириб 273,2 млн сўмни ўзининг пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
07:37 / 24.12.2024
Аҳолини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағни талон-торож қилган шахс ушланди
22:36 / 20.12.2024
Қашқадарёда иситиш тизимидаги таъмирлашда салкам 1 млрд сўмни талон-торож қилган МЧЖ аниқланди
19:59 / 17.12.2024
Қорақалпоғистонда 1 млрд сўмлик кўмир талон-торож қилингани аниқланди
08:00 / 05.12.2024