Ўзбекистон | 18:59 / 29.04.2022
34757
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти прокурори бош прокурорга ўринбосар бўлди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Сирдарё вилояти прокурори Шоҳрух Азаматович Аминов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.

Шоҳрух Аминов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги фаолиятини 2004 йилда Самарқанд шаҳар прокуратурасида бошлаб, Самарқанд вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаган.

2014 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Фаолияти давомида Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимларида ишлаган, 2018-2020 йилларда Навоий вилояти прокурори бўлган. 2020 йил ноябрида Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланганди.

Мавзуга оид