Ўзбекистон | 17:10 / 01.05.2022
14558
2 дақиқада ўқилади

Иброҳим Абдураҳмонов олий таълим муссасаларидаги янги проректорлик лавозими қандай натижа келтираётгани ҳақида гапирди

ОТМларда Илмий ишлар бўйича проректор лавозими ўрнига Илмий ишлар ва инновацион ривожланиш бўйича проректор лавозими жорий қилиниши натижасида 70 га яқин университетларда ишлаб чиқариш ва даромад билан боғлиқ start up лойиҳалар пайдо бўлган.

Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 27-апрел куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Бу лавозим албатта ўзини оқлаяпти. 

Ҳозир барча инновацион лойиҳаларни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректордан ўтадиган тизим жорий қилганмиз. 

Бир неча йил аввал университетларни тижоратлаштириш бўйича фондларда 20 млрд маблағ бўлган бўлса, ҳозирга келиб бу рақам 6-7 баробарга ошди.

Ҳозир проректорлар ўзи инновацион лойиҳалар топяпти ва келган фойда орқали фондни тўлдиришяпти. Бу маблағларнинг бир қисми магистр ва олимларимизнинг амалиётига йўналтирилмоқда. 

Аниқлаштирадиган бўлсак, ҳозир инновацион фондларда 120 миллиарддан ортиқ маблағлар пайдо бўлди. Бу инновация бўйича проректорларимизнинг тўғридан-тўғри ташаббуси.

Авваллари шунингдек, бирорта старт уп лойиҳалар бўлмаган. Ҳозир бу кўрсаткич 70 дан ортди», – дея вазир сўзларини келтирди Kun.uz мухбири.

Маълумот учун, ОТМлардаги илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозими Ўзбекистон Президентининг 2018-йил 7-майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қайта жорий қилинган.

Мавзуга оид