Ўзбекистон | 07:39 / 09.05.2022
6709
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда таъсисчининг мулкини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди

Фото: Sputnik

Сергели туманида таъсисчининг мулкини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, “S.I.” МЧЖ собиқ раҳбари С.Р. ўзига ишониб топширилган 8 дона қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ускуналарини МЧЖ таъсисчиси хориж фуқароси Т.нинг ўз юртига кетганлигидан фойдаланиб 22 000 АҚШ долларига сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид