Евроиттифоқда самолёт бортида ниқоб тақиш талаби бекор қилинди
Австрияда барча коронавирус чекловлари бекор қилинди.
Евроиттифоқ ҳудудида пандемия сабабли жорий этилган самолёт бортида ниқоб тақиш талаби бекор қилинди. ЕИ ҳукуматлари қарорига кўра, 16 майдан бошлаб самолёт ва аэропортларда ниқоб ва респиратор тақиш тавсиявий тусга эга бўлади.
Ўз навбатида, Германия аввалгидек самолёт бортида ниқоб тақиш талаби амалда бўлиши ҳақида маълум қилди.
Шу билан бирга, Австрияда барча коронавирус чекловлари бекор қилинди. Эндиликда мамлакатга кириш учун эмланганлик тўғрисидаги маълумотнома ёки коронавирусга манфий тест натижасини кўрсатиш шарт эмас.
Францияда ҳам 16 майдан бошлаб ерусти жамоат транспортида ниқоблардан фойдаланиш талаби бекор бўлди. Бундан буён фақат шифохона ёки қариялар уйларидагина ниқобда бўлиш талаб қилинади.
Мавзуга оид
16:03 / 20.12.2024
ЕИнинг 15 та давлати сурияликларнинг бошпана сўровини кўриб чиқмаяпти
13:52 / 19.12.2024
ЕИ суди Дерипаска ва икки банкни санкциялар остида қолдирди
15:20 / 18.12.2024
ЕИ Суриядаги дипломатик ваколатхонасини қайта очишга тайёр
16:06 / 17.12.2024