Жиззахда ҳайдовчи йўлда ухлаб қолиб, ҳалок бўлди
Жиззах вилояти Бахмал туманида 27 май куни инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат 27 май куни 07:05 атрофида Бахмал туманидан ўтган 4Р-41 Ғаллаорол—Ўсмат автомобиль йўлининг 20-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи (Бахмал тумани «Файзобод» маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган) йўловчи ташувчи Nexia машинасини Бахмал—Ғаллаорол йўналишида бошқариб кетаётганда ҳаракат давомида ухлаб қолган. Йўл бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонига чиқиб кетган.
Оқибатда транспорт воситаси ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. ЙТҲда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
12:23 / 19.12.2024
Манба: Жиззах вилояти ҳокими ишдан олинган
20:04 / 21.11.2024