Ўзбекистон | 07:44 / 07.06.2022
8865
2 дақиқада ўқилади

Республика велоспорт мактаб-интернати ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Getty Images

Norma’нинг ёзишича, мактаб-интернат ўқувчиларининг умумий контингенти 100 нафарни ташкил этади. Ўқувчиларга олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари учун белгиланган суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилади.

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатига велоспорт турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.

Мактаб-интернатнинг асосий вазифалари:

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт-таълим ташкилотларида спорт тайёргарлиги ўқув-машқ босқичи биринчи йил тайёргарлигидан ўтган ўқувчилар ўртасида танлов асосида мактаб-интернатга танлаб олиш;

республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур бўлган маҳорати ва кўникмалари ривожлантирилишини таъминлаш;

спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, психологик-педагогик, медико-биологик ва моддий-техник шарт-шароитларни таъминлаш.

Белгиланишича, мактаб-интернат ўқувчиларининг таълим олиши мактаб-интернатга яқин жойда жойлашган умумтаълим мактабларида ташкил этилади.

Мавзуга оид