«Азовстал»дан 1000 дан ортиқ ҳарбий асир Россияга етказилди - ОАВ
Мариуполдан 1000 дан ортиқ ҳарбий асир, жумладан, «хорижий ёлланма аскарлар» «тергов ҳаракатлари ўтказиш учун» Россияга олиб келинди, деб ёзади ТАСС ўз манбасига таяниб.
Россия қўшинлари томонидан қўлга олинган Мариуполдаги «Азовстал» заводидан мингдан ортиқ украиналик ҳарбий асир «тергов ҳаракатлари ўтказиш учун» Россияга етказилди. Бу ҳақда 8 июнь, чоршанбага ўтар кечаси Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, ТАСС давлат ахборот агентлиги маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, «ҳуқуқ-тартибот идоралари «Азовстал» ҳимоячилари билан яқиндан ишламоқда». Хабар қилинишича, Москвада юздан ортиқ ҳарбий асир бўлиши мумкин, улар орасида «Мариуполда таслим бўлган хорижлик ёлланма аскарлар» ҳам бор. Бундан ташқари, яқин вақт ичида украиналик ҳарбий асирларнинг яна бир қисми «юзлаштириш жараёнларидан сўнг» Россияга жўнатилиши режалаштирилган», дея қўшимча қилди манба. Ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланмаган.
Май ойида Россия қўшинлари Мариуполдаги «Азовстал» заводини икки ойдан ортиқ ҳимоя қилган украиналик ҳарбийларни асирга олди. Шундан сўнг уларни россиялик асирларга алмаштириш имкониятини муҳокама қилиш бошланди. Шу билан бирга, Россия давлат думаси Украинанинг «Азов» кўнгиллилар полки жангчиларини ўлим жазосига мораторийни ҳисобга олмаган ҳолда суд қилишни таклиф этди, Россия ТИВ эса суддан кейин украиналик ҳарбий асирларни алишишни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, қарийб 2500 нафар украиналик аскар асирда бўлиб турибди. Аввалроқ ОАВ хабар қилганидек, улар ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» ҳудудига олиб кетилган.
Мавзуга оид
10:31
Россиянинг Суми областини ўққа тутиши: 300 дан ортиқ портлаш, бир киши ҳалок бўлди
19:17 / 26.12.2024
Озарбойжон самолёти Россия ракетаси сабабли ҳалокатга учраган – Euronews
11:34 / 26.12.2024
Қора денгизни қоплаган мазут доғининг коинотдан кўриниши — фото
11:27 / 26.12.2024