Ўзбекистон | 12:04 / 14.06.2022
26914
1 дақиқада ўқилади
Қўғоликўл — Намангандаги қорақалпоқ қишлоғидан фотожамланма
Наманган вилояти Мингбулоқ тумани марказидан 30 км олисда Қўғоликўл маҳалласи жойлашган. Бу қишлоққа 19-асрнинг иккинчи ярмида, ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудларидан маълум бир сабабларга кўра кўчиб келган бир гуруҳ қорақалпоқлар томонидан асос солинган.
Бугунги кунда қишлоқда 5 мингга яқин аҳоли яшайди. Қишлоқнинг ичимлик суви, йўл ва электрдан бир қатор муаммолари бор.
Маҳалла жорий йилда Обод қишлоқ дастурига киритилди.
Суратлар муаллифи – Шоҳрух Кенжаев