Самарқандда аҳолига ажратилган ун маҳсулотини сотиб юборган МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
МЧЖ раҳбари давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган 84,5 тонна унни аҳолига арзонлаштирилган нархда етказиб бермасдан савдо нуқталари орқали қиммат нархда сотиб юборган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда, ”Б.” МЧЖ раҳбари Ў.Х. “Оқтошдон” АЖдан тўғридан тўғри тузилган шартномаларга асосан давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган умумий баҳоси 209,8 миллион сўмлик 84,5 тонна ун маҳсулотини дислокацияда белгиланган маҳаллаларга арзонлаштирилган нархларда етказиб бермасдан, савдо нуқталари орқали қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:54
Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегаралари ўзгартирилади
15:08
Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 826 млрд сўм зарар етказилди
17:18 / 13.01.2025
Самарқанд шаҳрида бир кунда 5 эркак вафот этди. Улар ароқдан заҳарлангани тахмин қилинмоқда
12:42 / 12.01.2025