Жаҳон | 18:41 / 24.06.2022
28061
1 дақиқада ўқилади

“Россия бутун дунёни гаровга олмоқда” – Германия ташқи ишлар вазири

Анналена Бербокнинг таъкидлашича, Москва "онгли равишда очарчиликдан қурол сифатида фойдаланмоқда".

Фото: DPA

Россия "бутун дунёни гаровга олмоқда", деди Германия ташқи ишлар вазири  Анналена Бербок халқаро озиқ-овқат конференцияси очилиши олдидан.

У яна бир бор Москва "онгли равишда очарчиликдан қурол сифатида фойдаланаётгани"ни таъкидлади.

Бербокнинг сўзларига кўра, ҳозирда 345 млн кишига очарчилик хавф солмоқда. Озиқ-овқат инқирози "хатарли тўлқин"га айланмоқда, Россиянинг Украинага қарши уруши эса "бу тўлқинни цунамига айлантирмоқда". 

Унинг таъкидлашича, Россия озиқ-овқат нархлари кескин ўсишида айбни бошқаларга ағдаришга уринмоқда. 

"Муаммони ечишнинг янги йўлларини топиш, хусусан, Украинадан қуруқлик ва дарёлар орқали озиқ-овқат экспортини жадаллаштириш керак", - деди Анналена Бербок. 

Бербокнинг маълумот беришича, халқаро озиқ-овқат конференциясида 40дан ортиқ давлат вазирлари, БМТ, нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Конференция 26-28 июн кунлари ўтказилади.

Мавзуга оид