Ўзбекистон | 13:23 / 02.07.2022
34337
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги жами туяларнинг салкам ярми битта вилоятда экани маълум бўлди

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг 1 январ ҳолатига, Ўзбекистонда 20,1 минг бош туя бўлган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Статистикага кўра, жами туяларнинг энг кўп улушига эга ҳудудлар қуйидагилар:

  • Навоий вилояти – 44,3 фоиз
  • Қорақалпоғистон Р. – 24,1 фоиз
  • Бухоро вилояти – 11,9 фоиз
  • Қашқадарё вилояти – 8,1 фоиз

Қолган 10 та ҳудудда жами туяларнинг 11,6 фоизи қайд этилган.

Мавзуга оид