Ўзбекистон | 23:08 / 02.07.2022
19040
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонлик журналист: “Вазиятдан ташқи кучлар фойдаланиб қолишидан хавотирда эдим”

Қорақалпоғистонлик таниқли журналист Ҳурлиман Нуржанова тартибсизликлар авж олиб кетишидан хавотирга тушгани, президентнинг сўзларидан кейин анча хотиржам бўлганини айтди.

“Шундай вазиятда одамларнинг эмоциясидан фойдаланадиган кучлар ташқаридан келиши мумкин деган қўрқувим бор эди”, деди у ва бошқаларни ҳам хотиржамликка чорлади.

Эслатиб ўтамиз, бугун президент Шавкат Мирзиёев Нукусга бориб, Қорақалпоғистон аҳолиси билдирган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Конституциясининг 70-75-моддалари ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.

Мавзуга оид