МИБ Самарқанд вилоят бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
МИБ вилоят бошқармасининг аввалги бошлиғи А.Зокиров Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Бош прокурор буйруғи билан Меҳрож Насруллаев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
М.Насруллаев 1982 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Иш фаолиятини 2005 йилда Суд ижрочиларининг Чирчиқ шаҳар бўлими суд ижрочиси вазифасида бошлаган ва бир қатор масъул лавозимларда ишлаб келган. 2010 йилда Суд департаментининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи сифатида хизмат қилган.
МИБ органларида иш фаолиятини 2019 йилдан бошлаган.
Мазкур тайинловга қадар, М.Насруллаев Бюронинг Шайхонтоҳур бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Мавзуга оид
09:42 / 10.01.2025
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар билан ушланди
12:18 / 08.12.2024
Самарқандда қаровсиз қолган 14 ёшли қиз вақтинча қариндошлари қаровига топширилди
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024