Ўзбекистон | 13:55 / 05.07.2022
23850
1 дақиқада ўқилади
АҚШ фуқаролари Самарқанддаги Регистон майдони олдида никоҳдан ўтишди
Самарқанд вилояти туризм ва маданий мерос бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 4 июл куни АҚШ фуқаролари Регистон майдони олдида расмий никоҳдан ўтишган.
АҚШ фуқаролари Маршалл Майер ва Эбрў Жаннинг никоҳини Самарқанд шаҳар ФХДЁ ходимлари Регистон майдонининг қаршисида қайд этишган ва уларга никоҳ гувоҳномаси беришган.
Маълум бўлишича, Маршалл бундан бир неча йил олдин Ўзбекистонга амалга оширган саёҳати пайтида Самарқанд шаҳрида бўлган ва бу шаҳарни ёқтириб қолган.
Ватанига қайтганидан сўнг АҚШдаги ўзбек миллий таомлари пишириладиган рестораннинг доимий мижозига айланган ва бўлажак турмуш ўртоғи билан шу ерда яқиндан танишган.
Мавзуга оид
19:58 / 12.01.2025
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
17:10 / 12.01.2025
Трампни тергов қилган махсус прокурор истеъфога чиқди
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
20:55 / 11.01.2025