Ўзбекистон | 08:33 / 06.07.2022
17483
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Америка Қўшма Штатлари Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан хавотир билдириб, барча тарафларни зўравонликдан тийилиш ва зиддиятларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирмоқда. Баёнотда воқеаларни “тўлиқ, ишончли ва ошкора тергов қилиш” зарурлиги таъкидланган.

АҚШ Қорақалпоғистонда содир бўлган сўнгги воқеалар юзасидан хавотир билдирди ва қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор қилди.

"АҚШ Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар амалга оширишилиши тарафдори ва давлатнинг бу борадаги ҳаракатларини қувватлаймиз. Ҳукуматни фундаментал ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилиш ва фикр билдириш эркинлигини ҳимоя ва ҳурмат қилишга ундаймиз. Булар Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ўз зиммасига олган мажбуриятлари.

Қорақалпоғистондаги ҳуқуқбузарликлар, қонунбузарликлар ва зўравонликлар тўлиқ, ишончли ва шаффоф тарзда тафтиш қилиниши керак. Текширув ва тергов халқаро нормалар асосида олиб борилсин. 

Қўшма Штатлар азалдан Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб келади ва шу позицияда қатъий", дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.

Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс АҚШ томони яқинларини йўқотган оилаларга таъзия билдириши ва жароҳатланганларга ҳамдардлигини билдирган.

Мавзуга оид