Спорт | 21:46 / 13.07.2022
23512
2 дақиқада ўқилади

«120та сомса емагунингча, ҳеч ким гап ҳам бошламайди». «Торпедо» президенти Ҳожимат Эркиновни қандай кўндирганини айтди

Фото: Торпедо

Россиянинг «Торпедо» клуби президенти Денис Маслов ўзбекистонлик ёш футболчи Ҳожимат Эркиновни РПЛнинг дебютанти сафига ўтишга қандай кўндиргани ҳақида гапирди.

– Нега айнан Ҳожимат Эркинов билан шартнома тузишга қарор қилдингиз?
– У ҳужумкор инсайд. Унда яхши тезлик бор – бизда бундай ўйинчи йўқ, Россия Премьер-лигасида ҳам жуда кам топилади. Йигитча ажойиб дриблинг соҳиби, жарима майдонига ёриб киришдан қўрқмайди. Қанотлардан бирига Султонов, яна бирига эса Эркиновни қўймоқчимиз. Биз унга жуда ишонаяпмиз. Шунинг учун ҳам бу трансфер учун Максим Ляпин (клуб спорт директори – Tribuna.uz) билан бирга Ўзбекистонга бориб, музокара ўтказдик. Уч кун ўша ерда бўлдик.

– Нега уч кун?
– Чунки, шарқ – нозик масала. Токи 120та сомса емагунингча, ҳеч ким гап ҳам бошламайди (кулади).

– Эркинов айнан жамоангизни танлашига қандай кўндирдингиз? Унга даъвогарлар кам эмасди ҳар ҳолда...
- Ҳаммасини айтиб бердим-ку (кулади). Биз футболчиларни жамоамизга биринчи марта таклиф этаётганимиз йўқ, қандай кўндиришни биламиз. Қолаверса, Шомуродов бу борада ўрнак бўла олади», - дейди «Торпедо» президенти Денис Маслов Россиянинг «Чемпионат.com» сайти билан интервьюда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳожимат Эркинов ўтган ҳафта «Пахтакор» билан хайрлашиб, Москва клубига ўтганини эълон қилганди.

Мавзуга оид