Ўзбекистон | 20:53 / 15.07.2022
23532
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддати узайтирилди

Давлат олийгоҳларига ўқишга кириш учун онлайн ариза топшириш жараёни 27 июл куни охиригача узайтирилди. Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат йўналишларига 17 июл сўнгига қадар онлайн ҳужжат топшириш мумкин.

Фото: Getty Images

Вазирлар Маҳкамасининг 13 июлдаги 1-сон баёнига мувофиқ, 2022/23 ўқув йили қабулида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддатлари узайтирилди.

Давлат тест маркази хабарига кўра, бу йил аризалар қабули 27 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 17 июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.

Мавзуга оид