Йирик купюра чиқарилишининг инфляцияга умуман таъсири йўқ — Марказий банк
Марказий банк эски намунадаги 5, 10, 50 ва 100 минг сўмликларни табиий йўл билан фаол равишда йиғиштириб олишга шошилмаётгани бўйича ҳам изоҳ берди.
Йирик номиналдаги банкнотларнинг муомалага чиқарилишининг макроиқтисодий кўрсаткичларга, хусусан инфляция даражасига умуман таъсири йўқ, дея 200 минг сўмлик банкнот юзасидан Kun.uz'га қўшимча изоҳ берди Ўзбекистон Марказий банки.
Регуляторнинг қайд этишича, инфляция товар ва хизматлар нархларининг ўзгариши (ошиши ёки пасайиши) билан ўлчанади, пул массаси ёки муомаладаги нақд пуллар ҳажми, уларнинг номинали билан эмас.
“Бу амалиёт фақат иш самарадорлигини ошириш, тўловларни амалга оширишда қулайликлар яратишга қаратилган бўлиб, соддароқ айтганда Марказий банк томонидан 2 та 100 000 сўмлик ёки 4 та 50 000 сўмлик ўрнига 1 дона банкнот – 200 000 сўмликни муомалага чиқаради”, – дейилади МБ матбуот хизмати ахборотида.
Бугун, 15 июлдан 200 минг сўмлик купюра чиқарилгач, муомаладаги қоғоз пулларнинг турлари сони 12 тага етди. Kun.uz'нинг эски намунадаги пулларни алмаштириш секинлик билан олиб борилаётгани ҳақидаги саволига Марказий банкда қуйидагича жавоб берилди:
“Эски намунадаги 50 000 ва 100 000 сўмликлар муомалада қолдирилишига сабаб, уларни қисқа муддат ичида муомаладан йиғиб олиш ҳамда ўрнига янгиларини киритиш – биринчидан, катта харажат талаб этади, иккинчидан аҳоли учун турли ноқулайликлар, оворагарчиликларни, эътирозларни келтириб чиқаради.
Жаҳон амалиётида ҳам янги сериядаги банкнотлар муомалага киритилганда эскилари билан параллел равишда муомалада юриши ва улар табиий йўл билан, яъни муомалада юриши даврида эскириб қолганларигина секинлик билан муомаладан қайтариб олиниши қулай ва оптимал ечим ҳисобланади”.
Мавзуга оид
19:16 / 12.12.2024
“Эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқ” – Марказий банк
13:16 / 12.12.2024
Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
14:41 / 11.12.2024