Жаҳон | 08:55 / 19.07.2022
3410
2 дақиқада ўқилади

Fitch Беларуснинг узоқ муддатли рейтингини пасайтирди

Минск санкциялар туфайли евробонд эгаларига хорижий валютадаги фоизларни тўлай олмагани сабабли, Беларуснинг хорижий валютадаги узоқ муддатли рейтинги «чекланган дефолт» даражасига кўтарилди.

Беларус рубли / Фото: Picture Alliance

Fitch халқаро рейтинг агентлиги Беларуснинг хорижий валютадаги узоқ муддатли рейтингини «С» («дефолт муқаррар»)дан RD («чекланган дефолт» ёки муайян мажбуриятлар бўйича дефолт) даражасига туширди. «2022 йил 13 июлда 2027 йил евробондлари бўйича купонни тўлашда 14 кунлик имтиёзли давр тугаганидан сўнг биз Беларуснинг узоқ муддатли хорижий валютадаги рейтингини «чекланган дефолт» даражасига туширдик», — дейилади агентлик баёнотида.

Тушириш фақат мамлакатнинг узоқ муддатли ташқи қарз мажбуриятларига тааллуқлидир. Маҳаллий валютадаги узоқ муддатли рейтинг «ССС» даражасида қолмоқда.
 
15 июль куни Moody's халқаро рейтинг агентлиги Беларус рублида амалга оширилган Belarus-27 евробондлари бўйича купон тўловларини Беларуснинг ташқи қарзи бўйича дефолти деб тан олди. Агентлик ҳисоботига кўра, облигация эгалари рублдаги тўловларни ололмаган. Молия вазирлиги 22,9 миллион доллар тўлаши керак эди, уларнинг имтиёзли муддат тугаганидан кейин тўланмаганлиги Moody's агентлиги томонидан дефолт сифатида баҳоланди. Июнь ойи охирида агентлик Россияга нисбатан доллардаги давлат қарзига хизмат кўрсатишнинг иложи йўқлиги сабабли худди шундай хулосага келди. Беларус Молия вазирлиги Moody's ҳаракатларида «провокацион хусусият»ни кўрди. 

Июнь ойи охирида республика ҳукумати матбуот хизмати Минск санкциялар туфайли евробондлар бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар фонида еврооблигациялар бўйича қарз мажбуриятларини Беларус рублида бажаришини маълум қилди. 

Мавзуга оид