Самарқандда ҳарбий техникани темирйўл орқали ташиш бўйича машғулотлар ўтказилди
Самарқанд темирйўл бекати, шохобчаси ва аэропорти ҳарбий ҳаракатлар таркибий бўлими ҳамда Самарқанд гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм шахсий таркиби ҳамкорлигида «Сазаган» дала-ўқув майдонида ҳарбий техника ва ҳарбий юкларни темир йўл ҳаракатчан таркиби (вагон)га юклаш-тушириш бўйича амалий-кўргазмали машғулотлар ўтказди.
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра, машғулотлар турли ўқув нуқталарида ўтказилиб, қўшинларни бир жойдан иккинчисига кўчириб ўтказиш, ҳарбий техника ва юкларни ташишда фойдаланиладиган темирйўл вагонларига ишончли ва мустаҳкам жойлаштириш, сақлаш ва олиб юришни ўргатиш мақсадида ташкил этилди.
Самарқанд темирйўл бекати, шохобчаси ва аэропорти ҳарбий ҳаракатлар таркибий бўлими ходимлари томонидан машғулотларда ҳарбий техника ва юкларни ташиш жараёнида тайинланган қоровул шахсий таркибининг мажбурияти, турли хил вазиятлардаги ҳаракатлари ва алоҳида хизмат ўташнинг бошқа аҳамиятли жиҳатлари ҳарбий техникаларни юклашда зарур бўладиган анжомлар хусусида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Қайд этилишича, машғулотлар жараёнида асосий эътибор техника хавфсизлиги талабларига ва техникаларни вагонларга юклашда эҳтиёт чораларига риоя этишга қаратилди.
Кўргазмали тарзда ўтилган машғулотлар доирасида зирҳли ҳамда автомобиль техникаларни платформалар орқали вагонларга юклаш-тушириш, уларни белгиланган тартибда маҳкамлаш, техникаларни ташишда ниқоблаш ишлари намойиш этилди.
Мавзуга оид
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
20:55 / 11.01.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темирйўл қатнови йўлга қўйилиши мумкин
16:57 / 11.01.2025
Самарқандда олтин ковлашга чиққан 2 фуқаро вафот этди
14:00 / 10.01.2025