Россия VPN юклаб олиш бўйича етакчилар қаторига кирди
AppMagic статистик маълумотларига кўра, июль ойининг уч ҳафтасида Россияда VPN-сервислар 12 миллион мартадан кўпроқ юклаб олинган.
Март-июль ойларида Россия VPN-сервисларни юклаб олиш сони бўйича дунёда Ҳиндистондан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда мобил иловалар бозорини таҳлил қилувчи AppMagic сервиси статистикасида айтилган. Маълумотлар 26 июль, сешанба куни РБК агентлиги томонидан келтирилди. Июль ойининг уч ҳафтасида Россияда VPN-сервислар 12 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган.
Фойдаланувчилар манфаатларини баҳоловчи Google Trends сервиси маълумотларига кўра, интернетнинг рус сегментида VPN сўзи билан сўровлар оммабоплиги чўққиси 13-19 март кунларига тўғри келган. Кейинчалик, 29 майдан 4 июнгача ва 17 июлдан 23 июлгача қидирув фаоллигининг ўсиши қайд этилди. Мурожаатларнинг аксарияти Москва ва Москва области, Санкт-Петербург, Калининград ва Ярослав областларидан келган.
Покистон, Индонезия ва АҚШ VPN-сервисларни юклаб олиш бўйича кучли бешликка кирди.
Аввалроқ, 3 июль куни AFP АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Очиқ технологиялар жамғармаси (OTF) россияликларга бепул VPN дастурларини тақдим этувчи АҚШ компанияларига пул тўлаши ҳақида хабар берган эди. OTF ҳисоб-китобларига кўра, Россияда бир неча миллион киши Lantern, Psiphon ва nthLink компаниялар VPN’ларидан фойдаланади.
Россияда сайтларни блоклашни четлаб ўтиш учун технологиялардан фойдаланиш Москванинг Киевга қарши кенг кўламли ҳарбий агрессияси бошланганидан бери кескин ошди.
Роскомнадзор VPN сервисларини блоклаш қилиш устида иш олиб бораётганини тасдиқлади. «Алоқа тўғрисида»ги қонунга кўра, «ноқонуний контентни блоклашни четлаб ўтиш воситалари таҳдид сифатида эътироф этилади», - дея таъкидлади назорат органи.
Март ойида давлат думасининг ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва коммуникациялари қўмитаси раиси Александр Хинштейн март ойи ўрталарига қадар РФда 20 га яқин машҳур VPN сервислари блокланганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
17:38
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024