Ўзбекистон | 15:15 / 27.07.2022
8831
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманганда сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 27 июл куни Тошкент вақти билан соат 14:52 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 41,69 градус шимолий кенглик; 71,82 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик - 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 222 километр шимоли-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши сезилиш кучи:

  • Янгиқўрғон туманида 3 балл, 48 км;
  • Косонсой туманида 2-3 балл, 61 км;
  • Чортоқ туманида 2-3 балл, 63 км;
  • Уйчи туманида 2 балл, 74 км;
  • Учқўрғон туманида 2 балл, 76 км;
  • Наманган шаҳрида 2 балл, 78 км.

Мавзуга оид