Ўзбекистон | 11:50 / 27.07.2022
46582
1 дақиқада ўқилади

Қизларнинг мактабга миллий рўмолда келиши ман этилмайди — Халқ таълими вазири

Бахтиёр Саидовга кўра, миллий қадриятлардан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келиши ман этилмайди.

Фото: АОКА

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов умумтаълим мактаблари учун ягона мактаб формасини жорий этиш масаласига доир баёнот билан чиқди.

Таъкидланишича, миллий қадриятлардан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келиши ман этилмайди.

Билдирилишича, ўқувчи-қизларнинг либослари узунлиги борасида ҳам айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда. 

“Таъкидлаш жоиз, тасдиқланган ўлчамларда энг минимал узунлик белгиланган. Яъни ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас”, деди вазир.

Мавзуга оид