Ўзбекистон | 14:50 / 31.10.2024
2528
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
МДҲ саммитида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш, бўлажак тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов МДҲ бош котиби Сергей Лебедев билан учрашди.
"Мамлакатимиздаги парламент ва маҳаллий Кенгашлар сайловларида МДҲ кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев жаноблари билан учрашдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида.
Қайд этилишича, яқинда бўлиб ўтган МДҲ саммитида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бўлажак тадбирлар жадвали каби масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
18:28 / 06.12.2024
Қирғизистондаги шаҳарда барча жамоат жойлари бепул Wi-Fi билан таъминланди
16:39 / 26.11.2024
Путин МДҲ ва қўшни минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришнинг олдини олишга чақирди
14:17 / 26.11.2024