Ўзбекистон | 08:48 / 09.08.2022
9660
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўзаро жанжал одам ўлими билан якун топди

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Оқдарё тумани «Пичоқчи» МФЙда одам ўлими билан боғлиқ жиноят содир бўлган.

2022 йил 19 июн куни Оқдарё тумани «Пичоқчи» МФЙда яшовчи фуқаронинг уйига икки нафар таниши меҳмонга келади. Ўтириш давомида меҳмонлар ўзаро жанжаллашиб қолади ва улардан бири иккинчисининг бошига мушт билан зарба беради.

2022 йил 24 июн куни жабрланувчи йигитнинг мазаси қочиб, Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонага ётқизилади. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этади.

 Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид