Ўзбекистон | 11:34 / 09.08.2022
4652
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан бери истеъмолчиларга 40 млрд сўмлик зарар етказилди

2022 йил ўтган даврида 2 миллиондан ошиқ истеъмолчи ҳуқуқ ва манфаати бузилган. Етказилган зарар миқдори – 40 млрд сўм. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева маълум қилди.

Моҳрухсор Тоғаева / Фото: АОКА

Қайд этилишича, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига шу вақтга қадар истеъмолчилардан 12 мингга яқин мурожаат келиб тушган. 

Уларнинг 40 фоизи уй-жой коммунал, қурилиш ва транспорт хизматларига тўғри келса, 38 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 16 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 6 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.

Ҳозирга қадар агентлик саъй-ҳаракати билан истеъмолчилар фойдасига 24,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Қолган маблағларни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Истеъмолчилик ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилган ҳолатда агентликка 1159 қисқа рақами ҳамда сonsumer.uz сайти орқали мурожаат қилиш мумкин.

Мавзуга оид